Учкўприкда тарғибот тадбирлари давом этади
Учкўприк туманидаги 3-мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган давра суҳбати “Истеъмолчи ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзусида бўлди.
Тадбирда иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти юзасидан атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди. Таъкидландики, қонун ижросини таъминлашда кенг жамоатчиликнинг иштироки зарур, шу нуқтаи назардан ҳам Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли қарори қабул қилинган. Мазкур қарор билан юртимизда истеъмолчиларнинг қонуннинг 4-моддасида кўрсатиб ўтилган асосий ҳуқуқларидан бири – истеъмолчилар жамоат бирлашмаларини тузиш ҳуқуқлари рўёбга чиқарилганлиги, яъни Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ташкил топганлиги эътироф этиб ўтилган эди.
Тадбир доирасида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга Учкўприк туман жамияти масъул ходимлари томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.
Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment