Қувасой шаҳрида ҳуқуқий саводхонлик тадбирлари ўтказилмоқда

Қувасой шаҳрида ҳуқуқий саводхонлик тадбирлари ўтказилмоқда

Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан шаҳардаги 12-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва истеъмол маданиятини оширишга доир давра суҳбати ўтказилди.

Мактабгача таълим ташкилоти ишчи хизматчилари иштирокида ўктазилган мазкур тадбирда шаҳар жамияти ижро этувчи аппарати раиси Ш.Қорабоев ҳамда жамият масъул ходими А.Расуловлар томонидан тадбир кун тартибидаги масалалар юзасидан атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди.

Давра суҳбати жуда қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

Аҳаджон Расулов
Қувасой шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment