Олдиндан тўловда бўлган фуқарога қарздорлик бўйича СМС келган
Риштон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти томонидан истеъмолчи М. Зухировнинг “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали Риштон туман бўлими томонидан юборилган қарздорлик тўғрисидаги СМС хабарномадан норозилиги бўйича мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчи мурожаатида билдиришича, у туман газ идораси мижозлар бўлимига мурожаат қилиб, СМС хабарномадаги қарздорликка аниқлик кирита олмаган.
Истеъмолчи мурожаатини ўрганиш доирасида М.Зухировнинг хонадонида бўлиниб, газ ҳисоблагич ускунаси кўздан кечирилганда, хонадондаги газ ҳисоблаш ускунаси янги замонавий газ ҳисоблагичга алмаштирилганлиги, бу ҳақда расмий далолатнома тузилганлиги маълум бўлди. Алмаштириш жараёнида хонадондаги эски газ ҳисоблагич ускуна 7202 кум метр кўрсаткич билан тармоқдан узилган.
Туман газ идораси “Биллингаз ”дастуридан фуқаронинг шахсий ҳисоб рақами асосида ўтказилган ўрганишлар фуқаро томонидан газ ҳисоблагич кўрсаткичининг 8913 куб метргача тўлов амалга оширилганлигини кўрсатди.
Ўрганишларнинг умумий натижаси эса истеъмолчининг қарздор эмас, балки 1700 куб метрдан ортиқроққа ҳақдорлигини кўрсатди. Бу ҳақда фуқарога маълум қилинди.
Хусниддин Латипов
Риштон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment