Маҳсулот сифатсизлиги маълум бўлгач қайтадан мақбул сифатдагиси етказиб берилди
Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари Маориф маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Қ.Мирахмедовнинг кўчаларига ётқизилган асфальт қопламасининг сифатсиз чиққанлиги хусусидаги мурожаати ўрганилди.
Маълум бўлишича, маҳалла аҳли йиғилиб кўчаларини асфальт қилдириш мақсадида Фарғона шаҳрида жойлашган 2 та асфальт ишлаб чиқариш корхонасининг биридан 50 тонна, иккинчисидан эса 20 тонна асфальт қопламасини сотиб олганлар. Лекин иккинчи корхонадан келтирилган асфальтнинг сифатсизлиги кузатилиб, қоплама яхши қотмасдан кўча бошлаган. Шундан сўнг истеъмолчи бу ҳақда ўз мурожаатини йўллаган.
Олтиариқ туман жамияти мутахассислари мурожаатни ўрганиш доирасида иккинчи корхона раҳбари билан учрашиб, у билан амалдаги истеъмолчиларнинг уҳқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари юзасидан суҳбатлашиб, истеъмолчининг мурожаатида кўрсатилган важлар юзасидан музокаралар олиб бордилар. Натижада масала истеъмолчи фойдасига ҳал бўлишига ва қайтадан мақбул сифатда бўлган маҳсулот етказиб берилишига эришилди.
Истеъмолчи мурожаати ижобий ҳал қилиб берилиши натижасида маҳалла аҳлининг 9 000 000 (тўққиз миллион) сўмлик ҳуқуқлари ҳимоя қилиб қолинди.
Дилобар Дадахонова
Олтиариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахасиси
Post Comment