Кредитга берилган ёш қорамол нобуд бўлди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси тизимидаги ташкилотларга фуқаролардан турли масалаларда мурожаатлар келиб турибди. Олтиариқ тумани Бозорбоши маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи А. Расулованинг мурожаати ҳам шулар жумласидандир.
Фуқаро ўз мурожаатида баён этишича унинг оиласи темир дафтарда турганлиги сабабли уларга имтиёзли кредит шартлари асосида боласи билан бир бош сигир ажратилган. Лекин ҳеч қанча вақт ўтмай касаллиги бўлган ёш қорамол (сигирнинг боласи) нобуд бўлган. Шу сабабли фуқаро оилавий шароити бироз қийин бўлганлиги учун тегишли ташкилотларга ёрдам сўраб мурожаат қилган.
А. Расулованинг мурожаатини туман жамияти ходимлари томонидан ўрганиш жараёнида сигирни етказиб берган “Ибодатхон Олтиариқ савдо” фермер хўжалиги раҳбари билан учрашилиб, у билан амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари юзасидан суҳбатлашилди. Натижада амалдаги қонунчилик, шунингдек фуқаронинг оилавий шароитини тўғри тушуниб етган фермер хўжалиги раҳбари томонидан оилага бир бош ёш қорамол ажратилишига эришилди.
Бахтиёр Абдурахмонов
Олтиариқ туман ИҲҲҚ жамияти раиси
Post Comment