Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан 21-сонли умумтаълим мактабида “Ўз ҳуқуқларингизни биласизми?” мавзусида давра суҳбати ташкилланди.
Мактаб ўқитувчилари иштирокидаги мазкур тадбирда иштирокчиларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, бугунги кунда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини оширши борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.
Давра суҳбати доирасида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга Қувасой шаҳар жамияти мутахассислари томонидан жавоблар қайтарилди.
Ахаджон Расулов
Қувасой шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment