Ёзёвон туман жамияти фаолияти сарҳисоб қилинди
Ёзёвон туманида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан 2016-2020 йиллар ва 2021 йилнинг ўтган даври давомида истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилган ишлар таҳлилига бағишланган умумий йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Федерациянинг туман жамияти ижро этувчи аппарати масъуллари ва тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалардаги таянч гуруҳлари раҳбарлари ва фаоллари иштирок этдилар.
Умумий йиғилиш жамият раиси Маъмура Умарованинг туман жамияти томонидан 2016-2020 йиллар ва 2021 йилнинг ўтган даври давомида амалга оширилган бўйича ҳисоботини тинглади ва маъқуллади.
Шунингдек, йиғилишда Фарғона вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмасининг навбатдаги конференциясига вакиллар номзодлари кўриб чиқилди ва тасдиқланди.
Шавкатжон Саидов
Ёзёвон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment