Риштон туман жамияти иш фаолиятидан
Риштон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан Федерация Устави билан белгилаб берилган вазифалар, Федерация марказий аппарати ҳамда ҳудудий бирлашма топшириқлари, шунингдек туман жамияти асосий фаолият йўналишлари режаси асосида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, туман жамияти иш режасига асосан мактабгача таълим муассасаларининг жорий йил куз қиш мавсумида тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар ва кўрсатилаётган хизматларни ўрганиш, шунингдек муассаса ходимларининг истеъмолчилик соҳасида дуч келаётган муамоларини ўрганиш ва ҳал қилиш, аҳоли вакилларига ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ҳамда фуқаролар мурожатлари билан ишлаш бўйича олиб борилаётган ишлар шулар жумласидандир.
Ўтказилаётган тадбирлар доирасида соҳага оид амалдаги қонунчилик асослари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 28.01.2022 йилдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” мазмун-моҳияти, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа инстутларини жамият ҳаётида тутган ўрни ва роли хусусида ҳам тушунтиришлар бериб борилмоқда.
Аброр Собиров
Жамият раиси, туман Кенгаши депутати
Post Comment