Умумтаълим мактабида тарғибот тадбири ўтказилди

Умумтаълим мактабида тарғибот тадбири ўтказилди

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан шаҳардаги 2-умумтаълим мактабида Федерация таянч гуруҳи (бошланғич ташкилоти) фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.

Эътиборлиси ўтказилаётган тарғибот тадбирларида шаҳар ҳокимлиги масъуллари ҳам иштирок этиб, юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини кенг қулоч ёйиши, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва истеъмол маданиятини оширилиши, аҳолининг турли қатламлари вакиллари ўртасида жамоатчилик назоратини кенг тарғиб қилиш ишларига ўзларининг беминнат ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Хусусан мазкур тадбирда шаҳар ҳокимлиги бош мутаҳассиси Д. Абдувоҳидов иштирок этиб, “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” мазмун-моҳияти, ундан келиб чиқувчи вазифалар, Тараққиёт стратегиясида кўзда тутилган мақсадларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари тутган ўрни ва роли хусусида фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Тадбирда сўз олган шаҳар жамияти раиси А.Нўмонов Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий ижро этувчи органлари томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар, жорий йил истиқболдаги режалар хусусида йиғилганларга ахборотлар бериб ўтиб, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарди.

Ўтказилган тадбир якунларига ташкилотда Федерациянинг бошланғич ташкилоти фаолияти йўлга қўйиладиган бўлди.

Саидхон Хапизов
Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin