Таълим муассасалари ходимлари билан мулоқотлар ўтказилмоқда
Фурқат туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари соҳага оид амалдаги қонунчилик, Федерация Устави билан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳудудидаги таълим муассасаларида ишчи-ходимлар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказиб бормоқдалар.
Бундан кўзланган асосий мақсад таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ходимларнинг ҳуқуқий савдохонлиги ва истеъмол маданиятини ошириш, уларнинг амалдаги қонунчилик ва қонуности меъёрий ҳужжатлари мазмун-моҳияти ҳамда бу борадаги янгиликлар билан таништириш, Федерация ва унинг ҳудудий органлари фаолияти билан таништириш, уларнинг мурожаатлари, амалдаги қонунчилик ва тизим фаолиятини янада яхшилаш бўйича таклифларини ўрганишдан иборат.
Мазкур тадбирлар тизимли асосда туман ҳудудидаги таълим муассасаларида тизимли асосда давом эттирилади.
Бекзод Ибрагимов
Фурқат туман жамияти раиси
Post Comment