Биз барчамиз истеъмолчимиз
Шу мавзуга қаратилган ўқув семинарлари Тошлоқ туман Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 5,6, ва 25-давлат мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб ўтди.
Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари ўтказилган тадбирларда юқоридаги ташкилотларнинг ходимларига мавзу доирасида кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб бордилар.
Асосий мақсад эса, Ўзбекистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг таянч гуруҳлари ташкилланган муассасаларда унинг аъзолари ҳолидан хабар олиш, ташкилланмаган муассасалар ходимларини истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатига жалб қилиш ва уларнинг ҳуқуқий билими ҳамда истеъмол маданиятини янада оширишга қаратилди. Қолаверса, иштирокчиларнинг соҳага оид янгиликлардан хабардор қилиш масалалари ҳам ўқув семинарларида илгари сурилди.
Жойларда иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоблар қайтарилиб, ҳуқуқий маслахатлар берилди.
Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment