Соҳага дахлдор идоралар билан ҳамкорлик тадбирлар самарадорлигини оширмоқда

Соҳага дахлдор идоралар билан ҳамкорлик тадбирлар самарадорлигини оширмоқда

Кувасой шаҳар истемолчилар ҳукукларини ҳимоя килиш жамияти масъуллари ташаббуси асосида соҳага дахлдор давлат бошқаруви идоралари билан ҳамкорликдаги тадбирлар давом этади.

Хусусан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Санитар-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг шаҳар бўлимлари масъуллари биан ҳамкорликда ўтказилаётган тадбирларда таълим муассасалари ходимлари билан юзма-юз мулоқотлар олиб борилиб, уларга амалдаги қонунчилик асослари, истеъмолчи ҳуқуқлари, истеъмол маданияти, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати каби тушунчалар бўйича тушунтиришлар берилмоқда.

Шунинг баробарида уларни қизиқтирган саволларга ажвоблар қайтарилиб, истеъмолчилик ҳуқуқлари бузилганда қандай ҳаракатларни амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги юзасидан ҳам тушунчалар бериб борилсмоқда.

Шундай шаклдаги тадбирлар Қувасой шаҳридаги 10 ҳамда 22-мактабгача таълим ташкилотларида ҳам бўлиб ўтди.

Шерзоджон Мизамидинов
Қувасой шаҳар жамияти раиси

Post Comment