Навбатдаги брифинг Учкўприк туманида бўлиб ўтди
Навбатдаги брифинг Учкўприк туманида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси Лазизжон Шодмонов иштирокида ўтказилди. Унда туман жамоатчилиги вакиллари иштирок этдилар.
Дастлаб Л.Шодмонов “Укўприк туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан 2021 йилда ва жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар” хусусида йиғилганларга маълумотлар бериб ўтди. Бундан ташқари, йиғилганларни мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи органлари фаолияти билан ҳам қисқача таништириб ўтилди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида Л.Шодмонов ва туман жамияти мутахассислар иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтардилар.
Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment