Биз ёшлар келажагига бефарқ эмасмиз
Олтиариқ туманидаги 42-сонли умумтаълим мактабида «Биз ёшлар келажагига бефарқ эмасмиз» шиори остида семинар ўтказилди. Семинарда туманнинг Файзобод ҳудудида жойлашган мактабларнинг директорлари ва туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари қатнашдилар.
Семинар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида ташкилланиб, унда мактаб ўқувчилари олган билимларини ва интелектуал салоҳиятларини, ўзларининг амалий ишларини, шунингдек спортга бўлган қизиқишларини кўргазмалар воситасида намойиш этиш имкониятига эга бўлдилар.
Шу кунларда мактабларда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан турли тадбирлар ҳам ўтказиб борилмоқда. Шундай тадбирлардан бири тумандаги 17-мактабда ҳам ташкилланиб, унда туман жамияти раиси Б.Абдурахмонов иштирок этди ҳамда мактаб меҳнат жамоаси ва ўқувчи ёшларга мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолияти хусусида маълумотлар бериб ўтди.
Дилобар Дадахонова
Олтиариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment