Бешариқда жамоатчилик вакиллари иштирокида брифинг бўлиб ўтди

Бешариқда жамоатчилик вакиллари иштирокида брифинг бўлиб ўтди

Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мутасаддилари ташаббуси билан брифинг ташкилланди. Унда туман ҳокимлиги, ҳудуддаги жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар, ОАВ вакиллари, маънавият ва маърифат бўлими ходимлари иштирок этдилар.

Брифингда жамиятнинг 2021 йил давомида амалга оширган ишлари ҳамда жорий йилга мўлжалланган режалари бўйича маълумотлар бериб ўтилди.

Таъкидландики, туман жамияти мамлакатимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг кичик бир бўлаги сифатида юртимизда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий онги ва истеъмол маданиятини ошириш борасидаги ишларда фаол иштирок этиб келмоқда. Хусусан ўтган 2021 йилда Федерация Устави билан белгилаб берилган вазифалар, Федерация марказий аппарати ва ҳудудий бирлашма топшириқлари ижросини таъминлаш, туман жамиятининг асосий фаолият йўналишлари режасидан келиб чиққан ҳолда турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкилланди, амалдаги қонунлар асосида истеъмолчиларнинг мурожаатлари асосида уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишлари амалга оширилди, жамоатчилик назоратига доир ўрганиш ва кузатувлар ўтказилди.

Тадбир доирасида иштирокчиларнинг соҳага оид масалалардаги фикр ва мулоҳазалари тингланди ҳамда уларни қизиқтирган саволларига жавоблар қайтарилди.

Бахтиёр Жураев
Бешариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment