Марғилон шаҳар жамияти раиси иштирокида брифинг бўлиб ўтди

Марғилон шаҳар жамияти раиси иштирокида брифинг бўлиб ўтди

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси Абдусаттор Нўмонов ва жамият мутахассислари жамоатчилик вакиллари иштирокида брифинг ташкилладилар. Брифингда шаҳардаги турли ташкилотларда меҳнат фаолияти олиб бораётган жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Брифингда сўз олган А.Нўмонов истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида шаҳар жамияти томонидан олиб борилаётган ишлар хусусида ахборот бериб ўтди. Шунингдек, у бу борада Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи органлари фаолиятига ҳам тўхталиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий онги ва истеъмол маданиятини ошириш борасидаги лойиҳалар, Федерациянинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ҳамда халқаро майдондаги фаолияти тўғрисида ҳам маълумотлар бериб ўтди.

Тадбир давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар ҳам қайтариб борилди.

Саидхон Хапизов
Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment