Олтиариқ туман жамияти раиси иштирокида брифинг бўлиб ўтди
Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси Бахтиёр Абдурахмонов иштирокида туман жамиятининг 2021 йил давомида амалга оширган ишлари ҳамда жорий йилга мўлжалланган режаларига бағишланган брифинг ўтказилди.
Брифингда сўз олган Б.Абдурахмонов унда иштирок этган жамоатчилик вакиллари эътиборига ўтган даврда амалга оширилган ишлар хусусида маълумотлар бериб ўтар экан, шунинг билан биргаликда мамлакатимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг бугунги ҳолати, Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан мазкур ҳаракатни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди. Туман жамияти томонидан жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар хусусида тадбир иштирокчилари билан ўртоқлашди.
Тадбирнинг иккинчи ярмида фаолият юзасидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга туман жамияти раиси ва мутахассислари томонидан жавоблар қайтарилди.
Дилобар Дадахонова
Олтиариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment