Истеъмолчилар талаби қондирилди
- Учкўприк туманидаги Янгийўл МФЙ Янгийўл қишлоғида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар номидан И. Мирзаҳмедов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Учкўприк туман Халқ қабулхонасига ичимлик сувидан асоссиз ҳисобланган қарздорлик юзасидан мурожаат қилди. Ушбу мурожаат Учкўприк тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди.
Мурожаатда айтилишича, 2021 йилнинг апрел ойида ушбу қишлоқда яшовчи 41 та хонадонга “Ўзсувтаъминот” АЖ “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Учкўприк туман бўлими томонидан сув ҳисоблагичлар ўрнатилган ва, албатта, сув ҳисоблагич ўрнатилгунгача бўлган қарздорликлари истеъмолчилар томонидан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинган. Лекин сув ҳисоблагич ўрнатилганлиги ва базага киритилганлиги ҳақидаги ҳужжатлар истеъмолчиларга салкам бир йил вақт ўтгунга қадар ҳам тақдим этилмаган ҳамда сув ҳисоблагичи йўқлиги сабабли ўрта тўловда қарздорлик ҳисобланган.
Мурожаат Учкўприк тумани жамияти ҳамда соҳа мутахассислари томонидан ўрганилганда, ҳақиқатан ҳам ушбу манзилда яшовчи 41 та хонадонга сув ҳисоблагичлар ўрнатилганлиги, лекин ўрнатилган сув ҳисблагичлар “Ўзсувтаъминот” АЖ “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Учкўприк туман бўлими базасига киритилмаганлиги ва истеъмолчиларга ҳужжатлар тақдим этмаганлиги аниқланди. Ўрганув давомида ушбу истеъмолчиларнинг хонадонларига ўрнатилган сув ҳисоблагичлари базага киритилди ҳамда уларнинг ҳар бирига ҳисобга киритилганлиги ҳақидаги ҳужжатлар берилди. 9 нафар истеъмолчиларнинг фойдаланилган ичимлик сувидан бўлган ҳақдорликлари уларнинг абонент рақамларига ўтказилди ва келгусида ҳам фойдаланилган ичимлик суви учун тўловларни ўз вақтида тўлаб боришлари тушунтирилди.
Наргизахон ШЕРАЛИЕВА
Учкўприк тумани ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment