Қонун лойиҳаси муҳокамаси ўтказилди
Фарғонада Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Дониёр Ғаниев ва қўмита аъзолари Умиджон Жабборов, Шохиста Турғуновалар иштирокида Ўзбекистон Республикасининг “Электрон тижорат тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда соҳага дахлдор идоралар, давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда Қонунчилик палатаси депутатлари ва бошқа масъуллар томонидан ривожланган мамлакатлар тажрибаси ва замон талаблари асосида қонунни янги таҳрирда ишлаб чиқиш, ҳозир амалда бўлиб турган қонун нормаларига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар, шунингдек янги нормаларни киритилиши ва бунга сабаб бўлган омиллар каби масалаларда атрофлича тушунтиришлар бериб ўтдилар.
Шундан сўнг тадбир иштирокчилари ўзларининг фаолият йўналишларидан ҳамда ҳаёт тажрибасидан келиб чиққан ҳолда шиддат билан ривожланиб бораётган интернет технологиялари замонида қонунни янги таҳрирда қабул қилинишини ижобий баҳолаган ҳолда, бу борадаги ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
Тадбир ташкилотчилари томонидан иштирокчиларнинг барча фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифларига тегишли муносабатларини билдириб ўтиб, улардан келиб тушган саволларга жавоблар қайтардилар.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment