Хонадон қарздор эмас, ҳақдор бўлиб чиқди

Хонадон қарздор эмас, ҳақдор бўлиб чиқди

Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан Мирфозил маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Т.Мадаминовнинг хонадонида фойдаланилган табиий газ учун ҳисобланаётган қарздорликка аниқлик киритиб берилишини сўраб, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ягона ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Мурожаат туман газ идораси мутахассислари ҳамкорлигида ўрганилганда, хонадон газлаштирилганлиги, фойдаланилган газ сарфини ҳисоблаб бориш учун замонавий электрон АСКУГ газ ҳисоблаш ускунаси мавжудлиги, ҳисоблагичнинг муҳрлари жойидалиги кузатилди.

Хонадоннинг фойдаланилган табиий газ учун тўланган тўловлари “Биллингаз” дастури бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинганида, 2022 йил 26 март кунига ҳисоблагич кўрсаткичи 304 куб метрни ташкил қилаётганлиги, мазкур кўрсаткичга нисбатан амалга оширилган тўловлар бўйича эса хонадонда 40 000 сўм ҳақдорлик мавжудлиги кузатилди.

Ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича истеъмолчи ёзма равишда хабадор қилинди.

Дилобар Дадахонова
Олтиариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment