Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Федерация топшириғига асосан Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги” доирасида ҳудуддаги Федерация таянч гуруҳи фаоллари ва аъзолари иштирокида турли тарғибот ва тушунтириш тадбирлари ташкиллаб келинмоқда. Туман Тиббиёт бирлашмаси ҳамда туман Маданият бўлимида ташкилланган таянч гуруҳи аъзолари иштирокидаги давра суҳбатлари ҳам ана шундай тадбирлар жумласидан.
Тадбирларда маърузачилар томонидан таянч гуруҳлари фаоллари ва аъзоларига Федерация ва унинг ҳудудий тузилмаларида олиб борилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилиб, бугунги кунга қадар туман жамияти томонидан истеъмолчилар фойдасига ижобий ҳал этилган мурожатларга алоҳида тўхталинди. Шунингдек иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, уларни соҳага оид масалалардаги муаммолари тингланди, қолаверса соҳани янада ривожлантириш масалаларида ўзаро фикр ва мулоҳазалар алмашилди.
Давра суҳбатларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жойлардаги таянч гуруҳлари ҳамда Федерация ўртасида икки томонлама манфаатли ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик йўналишидаги ишларни олиб бориш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва уларни самарали ҳал қилишдаги ҳамкорлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin