Таянч гуруҳларидаги тадбирлар давом этмоқда

Таянч гуруҳларидаги тадбирлар давом этмоқда

Қўқон шаҳридаги 1-оилавий поликлиникада “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги” доирасида тадбир ташкилланди. Унда шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси Р. Ульмасов Федерация ташаббуси билан мазкур ойликни ўтказишдан кўзланган асосий мақсадлар хусусида гапириб ўтди.

Шунингдек, иштирокчиларга Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан олиб борилаётган ишлар, истеъмолчилик ҳаракатига доир қонунчиликка киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳияти юзасидан ҳам қисқача тушунтиришлар бериб ўтилиб, уларнинг саволларга жавоблар қайтарилди.

Тиббиёт ходимларига кундалик турмуш жараёнида истеъмолчилик соҳасига оид муаммоларга дуч келганда Федерация тизими ташкилотлари куч ва имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича тушунтиришлар ҳам бериб ўтилди.

Асроржон Маматқулов
Қўқон шаҳар жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin