Тўлов суммаси унинг қонуний эгаси шахсий ҳисоб рақамига қайтарилди
Риштон туман истеъмолчилар ҳуқуқларни ҳимоя жамиятига Чинигарон маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи О.Шералиев мурожаат қилиб, ичимлик суви таъминоти корхонаси томонидан ҳисобланган қарздорликдан норозилигини билдириб, ҳолатга аниқлик киритилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраганди.
Мурожаат юзасидан туман сув таъминоти корхонаси масъуллари ҳамкорлигида истеъмолчининг ичимлик суви учун амалга оширган тўловлари асосида қайта ҳисоб-китоб ишлари ўтказилди. Истеъмолчининг қўлида мавжуд тўлов ҳужжатлари корхона компьютер базаси маълумотлари билан солиштирилганда, мурожаат эгаси томонидан 2021 йилнинг 5 май кунида тўлов терминали воситасида амалга оширилган тўлов фуқаронинг шахсий ҳисоб рақамига эмас, аксинча бошқа истеъмолчининг ҳисоб рақамига ўтиб кетганлиги маълум бўлди.
Ўрганув ишлари доирасида истеъмолчи О.Шералиев томонидан амалга оширилган тўловнинг унинг шахсий ҳисоб рақамига қайтарилиши натижасида нореал қарздорлик суммаси бартараф этилишига эришилди.
Хусниддин Латипов
Риштон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment