Нуқсонли товарга кафолат муддати ичида бепул сервис хизмати кўрсатилиши таъминланди
Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан шаҳарнинг Б.Марғиноний кўчасида истиқомат қилувчи Т.А.нинг Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.
Фуқаро мурожаатида шаҳардаги “Медиа парк” савдо дўконидан 7 000 000 (етти миллион) сўмга “Самсунг” русумли кир ювиш машинаси харид қилганлигини, лекин орадан бир ой ўтиб-ўтмай мазкур маиший техникада нуқсон кузатилганлиги ва нуқсон кафолат муддати ичида юзага келган бўлсада, бу борада сервис хизматларини кўрсатиш ишлари пайсалга солиб келинаётганлигини маълум қилган.
Мурожаат Фарғона шаҳар жамияти ходимлари томонидан ўрганилиши жараёнида сотувчи билан учрашилиб, амалдаги қонунчилик талаблари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди, ушбу техникага сервис хизматлари кўрсатиш учун масъул бўлган ходимларни истеъмолчининг хонадонига юборилиши таъминланди.
– Мени Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаатим эътиборсиз қолдирилмасдан, тезликда ўрганиб чиқилгани ҳамда сизларнинг аралашувингиз натижасида сотувчи кир ювиш машинасини таъмирлатиб бериш вазифасини ўз бўйнига олганлиги учун сизларга катта раҳмат, – дейди Т.А. ўрганиш ишлари натижалари юзасидан Фарғона шаҳар жамияти раҳбари номига берган ташаккурномасида.
Усмонжон Рузиев
Фарғона шаҳар жамияти мутахассиси
Post Comment