Ишонч телефонига қилинган қўнғироқ муаммони ўша пайтни ўзида ҳал бўлишига сабаб бўлди

Ишонч телефонига қилинган қўнғироқ муаммони ўша пайтни ўзида ҳал бўлишига сабаб бўлди

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан шаҳарнинг “Тол таги” кўчасида яшовчи М. Й.нинг мобил алоқа компания хизматларидан норози бўлиб Федерация 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Маълум бўлишича, истеъмолчи Humans уяли алоқа оператори сим картасини харид қилиб, фойдаланиши жараёнида йўқотиб қўяди. Телефон орқали компания бош офисига боғланиб, бу ҳақда айтганида, компания оператор унга фуқаролик паспортини олиб, ҳудуддаги офислардан бирига боришини ва у ерда сим картаси тиклаб берилишини, бу иш узоқ вақт олмаслигини ҳамда ҳеч қандай муаммо бўлмаслигини тушунтиради. Шундан сўнг компаниянинг шаҳардаги офисига ташриф буюрган истеъмолчи ва компания ходими ўртасида тушунмовчилик келиб чиқиб, М.Й. ўша ердан туриб Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ишонч телефонига қўнғироқ қилади.

Мурожаат тегишли равишда расмийлаштирилиб, ўрганиб чиқилишини таъминлаш бўйича топшириқ билан жамиятимизга келиб тушгандан сўнг, истеъмолчи билан боғланганимизда у Федерация ишонч телефонига қўнғироқ қилиб ўз эътирозларини билдириб телефон гўшагини қўйгач, компания ходимлари юзага келган тушунмовчиликни ўша пайтни ўзида бартараф қилганликларини ва масаласи ўша куниёқ ҳал бўлганлигини маълум қилиб, Федерация ходимларига ўз миннатдорчилигини изхор қилди.

Муҳаммадазиз Исақов
Марғилон шаҳар жамияти мутахассиси

Post Comment