Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси юртимиздаги барча журналистлар, газета ва журналлар, теле-радиоканаллар, нашриёт ва матбаа корхоналари фидойиларини, миллий журналистикамиз ривожи йўлида ўзини аямасдан, фидокорона меҳнат қилиб келаётган барча инсонларни 27 июн – “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан самимий муборакбод этади!
Қадрли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари!
Барчангизга сиҳат-саломатлик, эзгу фаолиятингизда ютуқ ва омадлар, оилавий бахт, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилаймиз!
Ҳудудий бирлашма жамоаси
Post Comment