“Ширкат” олдидаги қарздорлик ва мажбурий бадаллар масаласига ойдинлик киритиб берилди

“Ширкат” олдидаги қарздорлик ва мажбурий бадаллар масаласига ойдинлик киритиб берилди

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг “Чилонзор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Р.А.нинг хонадонларига хизмат кўрсатувчи ширкат олдидаги қарздорлиги ҳамда ширкат томонидан олинаётган тўловларни ҳаққонийлигига ойдинлик киритиб берилишида ёрдам кўрсатилишини сўраб Ягона интерактив давлат хизматлари порталига йўллаган мурожаати ўрганилди.

Ўрганишда фуқаро мурожаатида “ширкат” деб тилга олинган ташкилот аслида ҳудуддаги кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи Бошқарув сервис компанияси (БСК) эканлиги, компания томонидан фуқародан 2023 йилнинг 4 июл кунида кўп қаватли уйларнинг мулкдорларидан олинадиган мажбурий бадал тарзида 293 000 сўм тўлов қабул қилиб олиниб, унга тўловни тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилинганлиги, ўрганиш ўтказилган кун ҳолатига фуқаронинг мазкур тўловлардан қарздорлиги йўқлиги маълум бўлди.

Шунингдек, фуқарога мазкур БСК томонидан кўп қаватли уйлар мулкдорларидан хонадоннинг ҳар бир квадрат метри учун 600 сўмдан мажбурий бадал йиғилаётгани, у ушбу ҳолда ойлик 27700 сўм тўлов тўлаб бориши кераклиги, бадал миқдори эса уларга хизмат кўрсатиб келган ва ҳозирда тугатилган собиқ ширкат даврида улар хонадоннинг ҳар бир квадрат метри учун тўлаб келган сумма (600 сўм)дан оширилмаганлиги тушунтирилди.

Муҳаммадазиз Исақов,
шаҳар жамияти бош мутахассиси.

Post Comment