Хариддан сўнг нуқсони аниқланган товарнинг пули қайтарилди
Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг Ибн Сино кўчасида яшовчи У.Ш.нинг 600 000 сўмга харид қилинган аёллар шим пиджагида нуқсон аниқлангач уни сотувчига қайтаришда муаммо юзага келаётганлиги хусусидаги мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчига кўра, у шаҳардаги “Р. А.” савдо дўконидан қизининг сарпоси учун юқоридаги суммага харид қилган кийимнинг шимида нуқсон мавжудлигини аниқлаган. Дўконга келиб, товарни алмаштириш ёки пулини қайтарилишини сўраганида сотувчи ўрнига бошқа товар беришини айтади. Лекин дўконда истеъмолчи сўраган фасондаги бошқа шунга ўхшаш товар топилмайди. Қонуннинг бундай ҳолларда пул қайтарилиши лозимлиги бўйича талаби эса бажарилмаган.
Шаҳар жамияти мутахассислари мурожаатни ўрганиш давомида савдо дўкони номига хат киритиб, юзага келган ҳолатда қонун талаблари ва мазкур талабларни бажарилмаслиги натижасида келиб чиқувчи ҳуқуқий оқибатлар юзасидан огоҳлантириш берганларидан сўнг истеъмолчининг 600 000 сўм пули ўзига қайтариб олиб берилишига эришилди.
Усмонжон Рузиев,
шаҳар жамияти бош мутахассиси.
Post Comment