Кафолат муддати ичида топилган нуқсон бепул бартараф этилди
Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Даштчўлпон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Б.Ж.нинг харид қилинган совутгичдан кафолат муддатида фойдаланиш жараёнида нуқсонлар кузатилгани ва сотувчи уни бепул таъмирлаб бериш ишларини пайсалга солаётганлиги тўғрисидаги мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчига кўра, у тумандаги “Aziya New Universal” МЧЖга қарашли савдо дўконидан умумий қиймати 4 921 000 сўм бўлган Artel ART-HD276FN русумли совутгични нархини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан жорий йилнинг июн ойи бошларида харид қилган. Орадан икки ой ўтиб совутгичда нуқсонлар кузатилиб, яхши совутмай қўйганидан сўнг сотувчига бу борадаги эътирозларини билдирган бўлсада, тайинли жавоб ололмаган ва Федерацияга бу борада мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Мазкур мурожаатни ўрганиш жараёнида туман жамияти томонидан ишлаб чиқарувчи компаниянинг сервис марказига мурожаат қилинди. Билдирилган эътирозлар юзасидан сервис компания мутахассислари олиб борилган ўрганишда совутгичнинг филтр қисмида сизиб чиқиш ҳолати қайд қилиниб, кафолатли таъмирлаш ишлари олиб борилди. Олиб борилган ишлар натижаси билан нуқсонлар тўлиқ бартараф этилиб, совутгич истеъмолчига соз ҳолатда топширилди.
Исомиддин Аббасов,
туман жамияти бош мутахассиси.
Post Comment