Кўп қаватли уйда яшовчи фуқароларни қийнаб келган муаммо бартараф этилди

Кўп қаватли уйда яшовчи фуқароларни қийнаб келган муаммо бартараф этилди

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги кўп қаватли уйлардан бирида яшовчи Ш. Ў. мурожаат қилиб, ўзлари яшаб турган уйнинг ертўласидаги муаммо юзасидан ўз эътирозларини билдириб, муаммони бартараф этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.

Мурожаат жойига бориб ўрганилганда, ушбу хонадонларга “Euro kommunal invest” МЧЖ бошқарув сервис компанияси томонидан хизмат кўрсатилиши қайд қилиниб, фуқаро мурожаатидаги канализация қувурида сизиб чиқиш ортидан атрофга бадбўй ҳид таралаётгани, бу аҳолига ноқулайлик туғдириши баробарида, турли ҳашоратларни кўпайишига ҳам сабаб бўлаётгани борасидаги важлар исботини топди.

Ўрганиш ишлари давомида бошқарув сервис компанияси томонидан канализация қувурининг уланган қисмидан сув сизиб чиқиши ҳолати ва ушбу ҳолат ортидан келиб чиқувчи салбий оқибатлар бартараф қилиниб, аҳолининг бу борадаги ўринли талаблари қаноатлантирилишига эришилди. Мурожаатини ўрганиш бўйича олиб борилган ишлардан қониқиш ҳосил қилган Ш.Ў. ва шу уйда истиқомат қилувчи бир қатор фуқаролар муаммони тезкорликда бартараф жэтилгани учун жамият ходимларига ўз миннатдорчиликларини изхор қилдилар.

Муҳаммадазиз Исақов,
шаҳар жамияти бош мутахассиси.

Post Comment