Фуқарога 3 миллион 150 минг сўм пули қайтарилди

Фуқарога 3 миллион 150 минг сўм пули қайтарилди

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг ” Тошкесар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи М. Ш.нинг “Gano Shifo” компанияси ходими тавсияси асосида сотиб олган биологик фаол озуқавий қўшимча бўлган маҳсулотнинг соғлигига ножўя таъсир қилганлиги сабабли сотувчига қайтарилиши ва пулини қайтариб олишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчининг сўзларига кўра, у соғлигини тиклаш мақсадида, компания вакили Р.нинг тавсияси асосида, компаниядан 3 150 000 сўмлик биологик фаол озуқавий қўшимчалар пакетини харид қилган. Лекин маҳсулот истеъмолидан сўнг ўзини ёмон ҳис қилиб, тоби қочганидан сўнг маҳсулотларни сотувчига қайтариб берган бўлсада, пулларини қайтарилиши ишлари пайсалга солингач шаҳар жамияитига бу борада амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилган.

Марғилон шаҳар жамияти мутахассислари мурожаатни ўрганиш доирасида компаниянинг Тошлоқ филиали масъул ходими билан суҳбатлашганларида, истеъмолчининг бу ердан юқорида кўрсатилган суммага маҳсулот харид қилганлиги, уни қайтарганлиги фактлари ўз тасдиғини топди. Шундан сўнг компания ходимлари билан бу борада олиб борилган ҳуқуқий тушунтириш ишларидан сўнг истеъмолчига 3 150 000 сўм пул маблағини тўлиқ қайтарилишига эришилди.

Муҳаммадазиз Исақов,
шаҳар жамияти бош мутахассиси.

Post Comment