Ҳисобот даврида салкам бир ярим миллиард сўм маблағлар истеъмолчилар фойдасига ҳал қилиб берилди
Ҳисобот даврида мурожаатларни ўрганилиши натижаларига кўра, 1 млрд 468 млн 679 минг 289 сўм маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилган.
Ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари томонидан 2023 йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида истеъмолчиларнинг 685 та мурожаатлари кўриб чиқилган бўлиб, шуларнинг 361 таси ёзма, 309 таси оғзаки, 15 таси эса электрон мурожаатлардан иборат бўлган.
Келиб тушиш манбаларига кўра, 14 таси Ҳукумат идораларидан, 145 таси Федерация ишонч телефони, 15 таси Федерация телеграм боти, 511 таси эса тўғридан-тўғри қабул қилиб олинган.
Соҳалар бўйича: мурожаатларнинг 239 таси савдо, 109 таси газ таъминоти, 84 таси сув таъминоти, 77 таси электр таъминоти, 38 таси коммунал хўжалик, 45 таси хизмат кўрсатиш (сервис), қолган 93 таси эса яна бошқа соҳаларга оид масалаларга тўғри келган.
Шунинг билан биргаликда, 373 нафар фуқароларга “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналари орқали, 500 нафар фуқароларга эса аҳоли юзма-юз мулоқотлар давомида бепул ҳуқуқий ва амалий ёрдамлар кўрсатилган.
Ҳисобот даврида келиб тушган 685 та мурожаатларни кўриб чиқилиши натижаларига кўра, жами 1 млрд 468 млн 679 минг 289 сўм маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилган бўлса, шуларнинг 65 880 000 сўми Ҳукумат идораларидан келган мурожаатларни кўриб чиқилиши натижаларига кўра, 183 млн 749 минг 963 сўми эса Федерация ишонч телефони орқали, 9 млн 973 минг сўми эса Федерация телеграм боти орқали келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқилиши натижаларига кўра ҳал қилинган. Маблағларнинг 1 млрд 209 млн 076 минг 326 сўми эса тизим ташкилотларига тўғридан-тўғри келиб тушган мурожаатларни ўрганиб чиқилиши натижаларига ҳал қилиб берилган.
Шунинг билан биргаликда, қайта ҳисоб-китоб қилинган маблағларнинг 2 млн 430 минг 288 сўми назорат қилувчи идоралар ёрдамида, 4 млн 911 минг 016 сўми эса суд идоралари ёрдамида ҳал қилинган.
“Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналари орқали 373 нафар фуқароларга, шулардан коммунал хўжалик бўйича 63 нафар, савдо масалаларида 56 нафар, соғлиқни сақлаш масалаларида 25 нафар, газ таъминотида 66 нафар, сув таъминоти бўйича 34 нафар, алоқа хизматлари бўйича 14 нафар, транспорт хизматлари бўйича 14 нафар, электр таъминоти масалаларида 27 нафар, бошқа масалалар бўйича 53 нафар фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилган.
Ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари раҳбар ва масъул ходимлари жами 500 нафар фуқаролар, жумладан уй-жой коммунал масалаларда 140 нафар, савдо масалаларида 69 нафар, соғлиқни сақлаш масалаларида 31 нафар, алоқа хизматлари бўйича 21 нафар, транспорт хизматлари бўйича 26 нафар, сервис хизматлари кўрсатиш бўйича 2 нафар, таълим масалаларида 15 нафар, бошқа масалаларда 164 нафар фуқаролар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилиб, уларга бепул ҳуқуқий ва амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment