Фарғона вилоятида 7 та нодавлат нотижорат ташкилотлари давлат грантлари соҳиблари бўлдилар

Фарғона вилоятида 7 та нодавлат нотижорат ташкилотлари давлат грантлари соҳиблари бўлдилар

Маълумки, Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан, Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди “Жамиятнинг ижтимоий-маънавий салоҳиятини янада юксалтиришда жамоат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш” мавзусида жорий йилнинг август ойи якунида Давлат гранти учун 2–3 танловини эълон қилган эди.

Танловга давлат рўйхатидан ўтган фуқаролик жамияти институтлари жумладан, Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини янада ривожлантириш, давлат ташкилотлари билан ҳамкорликни кучайтириш, уларни давлат гранти ва давлат ижтимоий буюртмаларида иштирок этишларида услубий ёрдамларни кўрсатиш; Коррупцияга қарши курашиш жараёнларида нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокини кенгайтириш, уларни соҳага оид ўзгаришлардан хабардор қилиб бориш; Интернет тармоғида “Ўзбеклигим-ўзлигим”, “Миллийлик-миллат бренди” шиори остида миллий ва замонавий ўзбекона фотолар жамланган алоҳида сигментни яратиш; Аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш мақсадида, оилавий бизнес, хусусий тадбиркорлик, касаначилик, халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш; Тоза ичимлик суви билан таъминланмаган қишлоқлардаги маҳаллаларда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш; Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенг тарғиб этишда жамоат ташкилотлари фаоллигини ошириш”; Атроф муҳитни муҳофаза қилиш, аҳолини экологик билимларини ошириш, экологик таълим тарбияни шакллантириш йўналишлардаги лойиҳалар қабул қилинди.

2023 йилнинг 30 август кунидан 2 октябргача давом этган ҳужжатларни қабул қилиш жараёнида вилоят бўйича жами 33 та грант лойиҳалар топширилди.

Булардан 5 та лойиҳа оммавий ахборот воситаларидан, 25 та лойиҳа ННТ вакилларидан ва 3 та лойиҳа МФЙ лардан келиб тушган.

Мазкур лойиҳалар Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аъзолари томонидан атрофлича кўриб чиқилди.

Якуний натижаларга кўра, “Ёш нихол” нодавлат нотижорат ташкилотининг ”Хамкорлик билан кучли фуқаролик жамияти қурамиз!” лойиҳасига (50 миллион сўм), Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фахрийлари кенгаши Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмасининг “Коррупциясиз – кучли фуқаролик жамияти сари” лойиҳасига (49 900 000 сўм), “Фарғона Ниҳол” газетасининг “Миллий қадриятлар эъзозимизда” лойиҳасига (50 миллион сўм), “Фермер ва томорқачи” газетасининг “Вақтинча ишсиз аҳолини, айниқса ёшлар ва хотин қизларни оилавий тадбиркорлик, шунингдек, уй хўжалигида чорвачилик, деҳқончилик ва боғдорчиликни ташкил этишга жалб қилиш” лойиҳасига (50 миллион сўм), “Шохимарадонобод сув” нодавлат нотижорат ташкилотининг “Шохимарданобод қишлоғида эскирган пластмасса трубаларини алмаштириб экологик хавфсизликни таъминлаш, яъни сувни вақтида узилишсиз бериш” лойиҳасига (50 миллион сўм), Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Бешариқ туман жамиятининг “Соғлигинг ўз қўлингда” лойиҳасига (50 миллион сўм), Ўзбекистон Республикаси “ЭКОСАН” Экология ва саломатлик халқаро хайрия жамоат фонди Фарғона вилояти худудий бўлимининг “Соғлом экологик муҳитни биргаликга яратамиз” лойиҳалари (49 400.000 млн сўм) ғолиб деб топилди.

Вилоят Жамоат фонди томонидан жами 7 та давлат грант лойиҳаси учун 349 300 000 сўм маблағ ажратилди.

Вилоят Жамоат фонди

Post Comment