Шаҳар жамияти саъй-ҳаракатлари билан оқова сув тармоғида юзага келган носозлик бартараф қилинди
Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг “Ҳувайдо” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқароларнинг ҳудудларидаги оқова сув тармоғидаги носозлик борасида келиб тушган тушган мурожаатлари ўрганилди.
– Биз яшайдиган Навоий кўчаси 5 ва 7-уйлар олдидаги канализация люкидан оқова сувлар доимий оқиб туради. Ичимлик суви корхонаси ушбу ҳолатни бир неча бор бартараф қилди, лекин бир неча кун ўтиб ҳолат яна такрорланяпти. Масъуллар канализация қувурини алмаштириш лозимлигини айтишмоқда. Муаммони бартараф қилинишида амалий ёрдам кўрсатишингизни сўраймиз, – дейилади уларнинг мурожаатида.
Мазкур мурожаат “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ шаҳар филиали мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўрганилганда, канализация люкидан кетадиган қувурнинг чириши натижасида ёнидаги дарахт томирлари билан қисилиб, қувур беркилиб қолганлиги, бунинг оқибатида эса оқова сувлар бир маромда оқиб кетишига тўсқинлик юзага келганлиги маълум бўлди. Қувурнинг зарарланган қисми алмаштирилиши билан эса муаммо тўлиқ бартараф этилди.
Фарходжон Ҳайдаров,
шаҳар жамияти раиси.
Post Comment