Истеъмолчининг қонуний ҳуқуқи тиклаб берилди
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига “Қашқар” МФЙда яшовчи фуқаро Ш. А. хонадонидаги сув ҳисоблагич мосламаси мутахассис томонидан қиёслов кўригидан ўтказиш учун ечиб олиб кетилгандан сўнг уни қайта ўрнатиш жараёнида ҳисоблагич қиёслаш кўригидан ўтганлигини тасдиқловчи сертификати тақдим этилмаганидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилди.
Мурожаат эгасига кўра, хонадондаги ҳисоблагич “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Марғилон шаҳар филиали назоратчилари томонидан ечиб олиб кетилган ва қиёслов кўригидан ўтказилгач хонадонга қайта ўрнатиш вақтида унинг қиёслов кўригидан ўтказилганлиги тўғрисидаги сертификат тақдим этилмаган. Истеъмолчи юқоридаги ҳолат юзасидан маъсулларга мурожаат қилганида, электрон база ишламаётганлиги сабабли сертификат истеъмолчи хонадонига кейинчалик етказиб берилиши ваъда қилинган бўлсада, ўрганиш кунига қадар мазкур ваъда бажарилмай келганлиги. Шундан сўнг у Федерациянинг Марғилон шаҳар жамиятига мазкур масалада амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилган.
Мурожаат юзасидан сув таъминоти идораси масъуллари билан учрашилиб, уларга юзага келган ҳолатда амалдаги қонунчилик талаблари юзасидан тушунтиришлар берилди. Ўрганиш ишлари давомида истеъмолчининг хонадонига сув ҳисоблагич тегишли тартибда ўрнатилди ҳамда унинг қиёслов кўригидан ўтказилганлигини тасдиқловчи сертификат истеъмолчига тақдим қилинди.
Муҳаммадазиз Исақов,
шаҳар жамияти бош мутахассиси.
Post Comment