Истеъмолчи ҳуқуқлари қонун доирасида ҳимоя қилинди
Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Янгийўл” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Х.Ж. нинг харид қилинган телефон аппаратидан фойдаланилиши жараёнида нуқсонлар кузатилгани, сотувчи томони эса унинг бу борадаги мурожаатларини эътиборсиз қолдираётганлиги хусусидаги мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчига кўра, у туман марказидаги “Тexnomart” кредит савдо дўконидан, қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан, 741 600 сўмга “Novey S70R Black” маркали қўл телефонини харид қилган. Лекин ундан фойдаланиши жараёнида нуқсонлари мавжудлиги маълум бўлган. Телефонни савдо дўконига олиб келганида эса сотувчи томони уни турли важлар билан уни кўп бора овора қилишган. Ушбу ҳаракатларидан наф чиқмаётганлигини кўрган истеъмолчи Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган.
Мурожаат туман жамияти ҳамда кредит савдо дўкони мутахассислари ҳамкорлигида ўрганилганида, истеъмолчи томонидан келтирилган важларнинг асосли эканлиги маъулм бўлди. Ўрганиш ишлари давомида носоз телефон аппарати сервис маркази томонидан бепул таъмирлатилиб, истеъмолчи қўлига соз ҳолатда топширилишига эришилди.
Шоҳистахон Раҳимова,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment