Шахсга доир маълумотларни йиғишда нималарга эътибор қаратиш керак ?
Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги 2020-йил 16- мартда қабул қилинган Қонунининг 3-моддаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг асосий тушунчаларига бағишланган бўлиб, унда рўйхатга олиш ишларининг субъектларидан бири бўлган респондент тушунчасига — аҳолини рўйхатга олиш санасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, лекин аҳолини рўйхатга олиш санасида унинг ҳудудидан ташқарида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари деган таъриф берилган.
Ушбу қонуннинг 23-моддаси шахсга доир маълумотларни йиғиш тартибига оид бўлиб, унда бевосита аҳолини рўйхатга олиш ишларида респондентлар иштирокини амалга оширишда респондентлар сўрови улар яшайдиган хонадонларда ёки ушбу мақсадларни амалга ошириш учун ажратилган хоналарда олиб борилиши, сўров давлат тилида ўтказилиши, давлат тилини билмайдиган респондентлар она тилида ёки эркин равишда танланган мулоқот тилида сўровдан ўтказилиши мумкинлиги, рўйхатга олиш варақлари рўйхатга олувчи ходимлар томонидан респондентларнинг сўзлари асосида тўлдирилиши, рўйхатга олиш даврида яшаш (турган) жойида ҳозир бўлмаган ёки вояга этмаган шахслар бўлган респондентлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар улар уй хўжалигининг вояга этган аъзолари, шу жумладан васийлар ва ҳомийлар томонидан маълум қилиниши, респондент рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб беришни рад этган тақдирда рўйхатга олиш варағи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларидаги мавжуд маълумотлар асосида тўлдирилиши, шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги таъминланиши, аҳолини рўйхатга олиш дастурида назарда тутилмаган саволлар бўйича шахсга доир маълумотларни йиғиш тақиқланиши белгилаб берилганлиги асосий мезонларидан бўлиб хизмат қилади.
Аҳолини рўйхатга олиш ишларининг самарали ташкил этилиши шахсга доир маълумотларни йиғиш тартибига қатъий риоя қилинишига бевосита боғлиқдир. Шу боисдан, ушбу жараёнда юқоридаги қоидаларга риоя этилиши муҳим аҳамият касб этади.
Ҳожиакбар Нортожиев,
Фарғона вилояти статистика бошқармаси
“Рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва уни
ўтказиш” бўлимининг етакчи мутахассиси.
Post Comment