Кафолат муддати ичида товарда аниқланган нуқсонлар бепул бартараф этилади
Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Бағдод тумани “Чек Хитой” маҳалласида яшовчи Ғ.Н.нинг харид қилинган маиший электр буюмини нуқсонли чиққанлиги масаласида Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчининг маълум қилишича, у Қўқон шаҳридаги “Xonchiroq” савдо дўконидан жами 7 280 000 сўмлик харидларни амалга оширган. Бироқ дўкондан 6 050 000 сўмга харид қилинган “YPS-2 KLW” ускунаси яхши ишламагани сабабли сотувчига қайтариб топширган бўлсада, у Федерациянинг ишонч телефонига мурожаат қилган кунга қадар унинг қонуний талабларини ижроси таъминланмасдан келган.
Шаҳар жамияти мутахассислари мурожаат асосида сотувчи билан учрашиб, унга амалдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун, шунингдек қонун асосида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 13.02.2003 йилда қабул қилинган 75-сонли қарор билан тасдиқланган “ЎЗбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари” талаблари бўйича тушунтиришлар берганларидан сўнг, товардаги нуқсонлар тез муддатларда сервис марказида бепул бартараф этилиб истеъмолчига топшириладиган бўлди.
Муҳаммаджон Ўлмасов,
шаҳар жамияти мутахассиси.
Post Comment