Биринчи чорак фаолияти якунлари бўйича вилоят судларининг ахборотлари тингланди
Бугун Фарғона вилоят Маъмурий суди биносида вилоят судларининг 2024 йил 1-чорак фаолияти якунларига бағишланган брифинг ўтказилди. Унда соҳага дахлдор идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчилик вакиллари қаторида Федерациянинг Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси тизимидаги ташкилотлар масъуллари иштирок этдилар.
Тадбирда маъсуллар томонидан Фарғона вилоят Маъмурий, Жиноий, Фуқаролик ҳамда Иқтисодий судлари томонидан жорий йилнинг биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлар, хусусан соҳага оид қонунлар ижросини таъминлаш, судларда ишларни кўриб чиқилиши натижалари, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан атрофлича ахборотлар бериб ўтилди ҳамда тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Тадбир доирасида аҳолининг кенг қатламлари ўртасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботини олиб бориш, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада ривожлантириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш ишига қўшаётган муносиб ҳиссаси, шунингдек 26-апрел Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан вилоят судининг Фуқаролик ишлари бўйича раис ўринбосари Хасанов Ойбек Алиевич ҳамда Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бўлими бошлиғи Муталиев Қобилжон Кабировичларга ҳудудий бирлашманинг Ташаккурномалари топширилди.
Post Comment