Бундан икки йил олдин тўланган солиқ тўловида юзага келган тушунмовчиликка ойдинлик киритилди

Бундан икки йил олдин тўланган солиқ тўловида юзага келган тушунмовчиликка ойдинлик киритилди

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Марғилон шаҳар “Зуҳро” маҳалла фуқаролар йиғинида яшаб, Фарғона шаҳридаги ташкилотлардан бирида меҳнат фаолиятини олиб борувчи У.Х.нинг мол-мулк солиғи учун 21.06.2022 йил кунида тўлаган 106 000 сўм тўловини шахсий ҳисоб варақасида акс этмаганлиги ва ўз саъй-ҳаракатлари билан бу борада ижобий натижага эриша олмаётганлиги хусусидаги мурожаати ўрганилди.

Фуқаро ўз мурожаати бўйича берган қўшимча оғзаки тушунтиришида мол-мулк солиғи учун тўлов Марғилон шаҳар давлат солиқ инспекциясига бориб амалга оширилганлигини маълум қилади. Фарғона шаҳар жамияти томонидан, фуқаро аризаси ва унинг томонидан томонидан тақдим қилинган тўлов квитанциясини илова қилган ҳолда, шу кунни ўзида Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармасига алоқа хати киритилди. Бошқармадан олинган жавоб хатида эса мазкур масала бошқарма мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилганлиги ва унинг якунлари билан фуқаронинг 21.06.2022 йил кунидаги 106 000 сўм тўлови шахсий варақага ҳисобга олинганлиги маълум қилинди.

Усмонжон Рузиев,
шаҳар жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin