Талабга жавоб бермаган мототехника соз ҳолатдагисига алмаштирилди
Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Мирзаобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Д.Д.нинг юк ташишга мўлжалланган мототехникани 1500 АҚШ долларига харид қилганлиги, лекин у сотувчи томонидан эълон қилинган талабларга жавоб бермагани ҳолати юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчи мурожаатида, сотувчи олди-сотди жараёнида мазкур электродвигателли мототехника бир электр қувватлаш билан 70-80 км йўл босиб ўтишини айтганлиги, лекин техника харид қилиниб ундан фойдаланиш жараёнида бир марта қувватлаш 20 км йўл босиб ўтишга етганлигини, сотувчига бу ҳақда мурожаат қилиб, уни алмаштириш ёки пулини қайтариш талаби бажарилмаганлигини маълум қилади.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида олиб борилган ишлар жараёнида истеъмолчининг эътирози ўринли эканлиги маълум бўлиб, томонларга амалдаги қонунчилик тарғиботи олиб борилди ва мототехника бошқа мақбул сифатдагисига алмаштирилишига эришилди.
Дилором Мирзаева,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment