Салкам олти миллион сўмга харид қилинган телевизорда кафолат муддати ичида нуқсон чиқди
Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Осиё кўчасида яшовчи Ф.Р.нинг Uzum market онлайн платформаси орқали 5 588 700 сўмга харид қилинган TCL-50 4K русумли телевизорда кафолат муддати ичида нуқсонлар аниқлангани ва сервис марказига топширилгач ҳам нуқсонлар бартараф этилмагани ҳақидаги мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчи мурожаатида телевизорда нуқсон чиққач онлайн платформа операторлари билан боғланиб, уларнинг кўрсатмаси асосида сервис марказига топширгани, сервис маркази 20 кундан ортиқроқ муддатдан сўнг уни носозлик бартараф этилмаган ҳолда қайтарганини, нуқсон келиб чиқишида эса ўзини айбдор қилиб кўрсатишганини баён қилади.
Истеъмолчи мурожаати асосида дастлабки ўрганишлар ўтказилгач, шаҳар жамияти томонидан онлайн платформанинг шаҳардаги шохобчасига амалдаги қонунчилик талабларини ўзида акс эттирган даъво талабномаси киритилгач товарни сотиб олиш учун тўланган пул суммасини истеъмолчига тўлиқ қайтарилишига эришилди.
Усмонжон Рузиев,
шаҳар жамияти мутахассиси.
Post Comment