Ижтимоий шерикчилик комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Бугун Фарғона шаҳридаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи”да Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан “Жамиятнинг ижтимоий-маънавий салоҳиятини янада юксалтиришда Жамоат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш” мавзусидаги давлат грантини ажратиш учун 3-танлови ҳамда иккинчи давлат ижтимоий буюртмаси танловларига келиб тушган лойиҳалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда танловда эълон қилинган муддат ичида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан давлат гранти бўйича келиб тушган, ННТ вакилларидан 13 та ва оммавий ахборот воситалари вакилларидан 2 та, жами 15 та лойиҳалар, шунингдек давлат ижтимоий буюртмаси бўйича келиб тушган 2 та лойиҳа кўриб чиқилди ҳамда унинг якунларига кўра тегишли қарорлар қабул қилинди.
Post Comment