“Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналари фаолиятидан
Бир неча йиллардан буён тизимда Федерация марказий аппарати ташаббуси билан ташкилланган “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналари фаолият кўрсатиб келмоқда. Уларнинг асосий вазифаси истеъмолчиларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ва амалий ёрдамлар кўрсатишдан иборатдир.
Истеъмолчилар бепул ҳуқуқий маслаҳат ва ёрдамларни Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари ходимлари билан юзма-юз мулоқотда, ушбу ташкилотларнинг хизмат телефонларига боғланган ҳолда, шунингдек Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ягона ишонч телефони, телеграмдаги бот ва Федерациянинг istemol.uz расмий сайтидаги виртуал қабулхона орқали олишлари мумкин.
Федерациянинг биргина Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси тизимидаги ташкилотлар томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигини ўзида 186 нафар фуқароларга ушбу йўналишдаги хизматлар кўрсатилган. Уларнинг таркибига назар ташлайдиган бўлсак, берилган бепул ҳуқуқий маслаҳат ва ёрдамлар коммунал хўжалик, савдо, соғлиқни сақлаш, электр, газ ва сув таъминоти, алоқа, транспорт хизматлари ва бошқа шу каби масалаларни ўз ичига олганлигини кўриш мумкин.
Суратда Федерациянинг Ўзбекистон туман жамияти ходими Д.Рассаев истеъмолчи М.Азизовга амалдаги қонунчиликка кўра истеъмолчининг асосий ҳуқуқлари нималардан иборатлиги ҳақида тушунтиришлар бериб ўтмоқда.
Post Comment