Оилавий поликлиникада тиббиёт ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди
Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан шаҳардаги 2-оилавий поликлиника ходимлари иштирокида “Истеъмолчилар ҳуқуқлари – қонун ҳимоясида” мавзусида амалдаги қонунчилик тарғиботига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбир кун тартибида асосий эътибор мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада кенг қулоч ёйдириш ва ушбу жараёнларда таълим муассасаси ходимларининг ҳам фаол иштирокини таъминлаш масалаларига қаратилди.
Тадбирда юртимизда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, қонунчилик ижросини таъминлашда давлат ва нодавлат ташкилотларининг иштироки ва тутган ўрни, мамлакатимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада ривожлантириш истиқболлари каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Ўтказилган тадбир доирасида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, унинг якунларига кўра тиббиёт муассасаси ҳамда Федерациянинг шаҳар жамияти ўртасида аҳолининг истеъмолчилик ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини янада ошириш ишида яқиндан ҳамкорлик олиб боришга келишиб олинди.
Усмонжон Рузиев,
шаҳар жамияти мутахассиси.
Post Comment