Фарғона шаҳридаги тиббиёт муассасаларида ҳам тарғибот тадбирлари давом этмоқда
Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан шаҳардаги 9 ва 10-оилавий поликлиникаларда мазкур тиббиёт муассасалари ходимлари иштирокида “Истеъмолчилар ҳуқуқлари – қонун ҳимоясида” мавзусида амалдаги қонунчилик тарғиботига бағишланган тарғибот тадбиралри ўтказилди.
Тадбирда юртимизда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, қонунчилик ижросини таъминлашда давлат ва нодавлат ташкилотларининг иштироки ва тутган ўрни, мамлакатимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада ривожлантириш истиқболлари, ушбу жараёнда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг тутган ўрни ва роли каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Ўтказилган тадбир доирасида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, унинг якунларига кўра тиббиёт муассасаси ҳамда Федерациянинг шаҳар жамияти ўртасида аҳолининг истеъмолчилик ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини янада ошириш ишида яқиндан ҳамкорлик олиб боришга келишиб олинди.
Усмонжон Рузиев,
шаҳар жамияти мутахассиси.
Post Comment