Мактабгача таълим тизими ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш йўлида
Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ҳудуддаги корхона, ташкилот, идора ва муассасалар ходимлари иштирокида соҳага оид бўлган турли мавзулардаги тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда. Тадбирларда асосий эътибор ишчи ходимларни мамлакатимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида, шунингдек соҳага оид қонунлар ижроси устидан жамоатчилик назорати ишларида фаол иштирок этишга чақириш, уларнинг бу борадаги қонунчилик ҳужжатлари ва янгиликлардан хабардорлигини таъминлашга қаратилмоқда.
Шундай тадбирлардан бири тумандаги 27-давлат мактабгача таълим ташкилоти ходимлари иштирокида ҳам ташкилланди. Туман жамияти мутахассислари иштирокчиларнинг истеъмолчи сифатидаги кундалик фаолиятлари жараёнида дуч келаётган турли йўналишлардаги саволларига жавоблар қайтариш баробарида, амалдаги қонунчилик ижросини таъминлашда Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам атрофлича маълумотлар бериб ўтдилар.
Ҳуснида Якубова,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment