Шаҳардаги яна бир тиббиёт муассасасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди
Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти тизимли асосда шаҳардаги тиббиёт муассасаларида амалдаги қонунчилик тарғиботига бағишланган тадбирларни ўтказиб бормоқда. Шундай тадбирлардан бири шаҳардаги 8-оилавий поликлиникада ҳам ташкилланди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни ва соҳага оид бошқа қонунлар, дунёда ва мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг вужудга келиши вуа унинг кишилик жамиятида тутган ўрни ва аҳамияти, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий ташкилотлари томонидан юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини қарор топтириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тадбир доирасида ижтимоий ҳаракатнинг ҳар бир ишчи ходим учун аҳамияти, унда фаол иштирок этиш воситасида ишчи ходим учун вужудга келадиган имкониятлар ҳақида тушунтиришлар бериш баробарида, тиббиёт ходимларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди. Тадбир якунларига кўра, тиббиёт муассасаси ва Федерациянинг шаҳар жамияти ўртасида яқиндан ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқаларини олиб боришга келишиб олинди.
Усмонжон Рузиев,
шаҳар жамияти мутахассиси.
Post Comment