Ҳудудларда жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказиб борилмоқда

Ҳудудларда жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказиб борилмоқда

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси топшириғи асосида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асосида аҳолига хусусий тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли тиббий буюмлар ва дори воситалари билан таъминлаш йўналишидаги ишлар устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш мақсадида ишчи гуруҳ томонидан Қувасой шаҳрида мониторинг (кузатув, ўрганиш) ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганишлардан асосий мақсад республика ички бозорини қалбакилаштирилган, сифатсиз (яроқлилик муддати ўтган), давлат рўйхатидан ўтмаган дори воситалари ҳамда тиббий буюмлардан ҳимоялаш ва уларни сотилишини олдини олиш, дори воситаларининг уларга белгиланган чакана референт нархлардан юқори нархларда сотилишига чек қўйиш, аҳолининг ҳаёти, соғлиги ва санитар-эпидемиологик хотиржамлиги учун уларга юқори малакали тиббий хизмат кўрсатилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишдан иборат.

Истеъмолчилардан юқорида келтирилган ҳолатлар бўйича мурожаат (ариза, шикоят, таклиф)лари бўлган тақдирда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг республика бўйича ягона 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига ёки телеграм мессенжеридаги PotrebitelUz_bot телеграм ботига ёҳуд Федерациянинг istemol.uz расмий сайтидаги виртуал қабулхонага йўллашлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin