Маиший чиқиндиларни олиб кетиш хизматларидан юзага келган асосланмаган қарздорлик бартараф қилинди

Маиший чиқиндиларни олиб кетиш хизматларидан юзага келган асосланмаган қарздорлик бартараф қилинди

Қува туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Ўзбек” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Р.У.нинг хонадонларида 5 жон истиқомат қилсада, санитар тозалов корхонаси томонидан ушбу хонадонга 6 жон учун ҳисоб-китоб олиб борилаётганлиги ҳамда ушбу ҳолатга ойдинлик киритилиб, ҳисоб-китобларни тўғри юритилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Ўрганишда хонадонда рўйхатда турувчилар сони 6 нафардан, ҳозирда истиқомат қилувчилар сони 5 кишидан иборатлиги, хонадоннинг бир нафар аъзоси эса шу йилнинг март ойида ишлаш учун хорижга кетганлиги маҳалла фуқаролар йиғини томонидан тақдим қилинган далолатномалар билан тасдиғини топди.

Туман жамияти томонидан ўрганишда тўпланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда, ҳудудга хизмат кўрсатувчи “Фарғона тозалик санитар сервис” МЧЖга хат киритилди. Маиший чиқиндиларни олиб кетиш химзатларини кўрсатувчи корхона томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар ўрганиб чиқилиб, қайта ҳисоб-китоб ишлари ўтказилди. Ўрганиш якунлари билан хонадонга ҳисобланган 104 560 сўм асосланмаган қарздорлик суммасини истеъмолчи зиммасидан соқит қилинишига эришилди.

Феруза Умурзақова,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin